
Фото: Google Images
11 март куни НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида Швеция байроғи ҳилпирайди. Бу ҳақда TV4 телеканали маълум қилди.
Ушбу маросим қиролликнинг альянсга аъзо бўлишининг бошланишини англатади. Унда бош вазир Улф Кристерссон, бош қўмондон Микаэл Бйюден ва бошқа сиёсатчилар иштирок этади. Шунингдек, маросимга НАТО давлатларининг элчилари таклиф қилинган.
Венгриянинг янги президенти Тамаш Шуёк 5 март куни Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги келишувни ратификация қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Венгрия Швеция аризасини маъқуллаган сўнгги иттифоқ давлати бўлди.
Аввалроқ Швециянинг НАТОга қўшилишига Туркия қаршилик кўрсатиб, бир қатор талаблар бажарилмагунча ҳужжатни тасдиқламаслигини маълум қилганди.
Белгиланган шартлар бажарилгач, 26 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги протоколни тасдиқлади.
Швеция БайроғиНАТО ҚароргоҳидаУлф КристерссонМикаэл БйюденВенгрия ПрезидентиТуркия Қаршилиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар