23:52 / 06.03.2024
876

Америкалик зобит АҚШнинг ҳақиқий душмани қаерда эканини айтди

Америкалик зобит АҚШнинг ҳақиқий душмани қаерда эканини айтди
Америка Қўшма Штатлари бошқа мамлакатларда уруш бошлашни тўхтатиб, ички сиёсатга эътибор қаратиши керак. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Океан ортидаги урушларни тўхтатиш вақти келди! Биз ўз ичимизда анча жиддийроқ таҳдидга дуч келяпмиз", — деди у.

Полковникнинг фикрича, Америка халқининг ҳақиқий душмани мамлакатни бошқармоқда.

"Одамлар душман Вашингтонда эканини тушуниши керак, айнан у мамлакатни ботқоққа судраб кетмоқда", — дея хулоса қилди америкалик зобит.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё