09:53 / 07.03.2024
146

Ҳукумат расмийси: сайлов куни 20 дан ортиқ қўпорувчилик ҳаракатларининг олди олинди

Ҳукумат расмийси: сайлов куни 20 дан ортиқ қўпорувчилик ҳаракатларининг олди олинди
Эрон телекоммуникация вазири Исо Зарепурнинг маълум қилишича 1 март куни мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтаётган бир пайтда, Эрон алоқа инфратузилмасини яксон қилиш учун 20 дан ортиқ қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишга уринилган. Махсус хизматлар барча ҳужумларнинг олдини олган. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳужумлар бутун мамлакат бўйлаб муҳим алоқа тармоқларига нисбатан ташкил этилиши режалаштирилган бўлган. Ҳарбий ташкилотларнинг воқеалар ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлганлиги тезликда ишлаш ҳамда ҳужум содир этилмасдан олдин уни бартараф этишга имкон берган.

Олдинроқ Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб махсус операция чоғида 30 дан ортиқ террористик ҳужумлар олди олингани ҳақида хабар берган эди. Эрон ҳарбий раҳбарияти берган маълумотга кўра, ушбу операцияда диний-экстремистик гуруҳлар томонидан ёлланган 28 нафар фуқаро ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё