Фото: Reuters
Tesla электр автомобиллари асосчиси, миллиардер Илон Маск 6 март куни бу йилги сайловларда президентликка номзодларга пул хайрия қилмаслигини айтди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
Макс Флоридада Трамп билан учрашувидан сўнг Дональд Трампга ҳам, Жо Байденга ҳам пул хайрия қилмаслигини таъкидлаган.
"Янада аниқроқ бўлиши учун, мен АҚШ президентлигига номзодларнинг ҳеч бирига пул хайрия қилмайман",— деб ёзган Маск Х да.
Трамп дам олиш кунлари Флоридада дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Маск ва бошқа кичик гуруҳ билан учрашган, Reuters’га кўра, собиқ президент ўз сайловолди кампанияси учун катта пул хайриясини қидирмоқда.
Маск 2022 йилда Байденнинг демократлари устидан ғалаба қозониши учун америкаликлардан АҚШдаги оралиқ сайловларда Республикачилар Конгрессини сайлашни сўраган. Маскнинг сўзларига кўра, гарчи Америка фуқаролиги бўлмаган шахслар федерал сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаса ҳам, Байден муҳожирларни демократларга овоз беришлари учун АҚШга келишга ундамоқда.
Чоршанба куни эрталаб Никки Хейли Трамп билан узоқ муддатли курашини якунлаб, ноябрь ойида Байден билан реванш жангида Трампнинг Республикачилар партиясидан номзод бўлишини таъминлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди