Фото: Getty Images
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байденни дебатга таклиф қилди. Бу ҳақда Трамп Trurh ижтимоий тармоғида хабар берган.
“Мамлакатимиз фаровонлиги учун Жо Байден ва мен Америка ва АҚШ халқи учун жуда муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилишимиз зарур. Шунинг учун мен баҳс талаб қиламан. Исталган вақтда, исталган жойда. Жавоб олишни интиқлик билан кутаман. Ушбу масалага эътибор берганингиз учун ташаккур”, — деб ёзган сиёсатчи.
6 март куни Трамп ва Байден аксарият штатларда ўтказилган праймеризда ғалаба қозониб, ўз партиялари президентлигига етакчи номзод бўлиб қолган эди.
Аввалроқ Байден бир нечта штатларда 70-90 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани хабар қилинган эди. Трамп, ўз навбатида, айрим штатлардаги муваффақиятини изоҳлаб, ўтган “Супер сешанба”ни “ажойиб оқшом” деб атаган.
АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. “Супер сешанба” натижалари фонида 6 март куни АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилган, шундан сўнг Трамп Республикачилар партиясидан ягона даъвогар бўлиб қолган. Демократлар орасида Байден етакчилик қилмоқда. Reuters аввалроқ Хейлининг қарори Трамп ва Байденнинг сайловларда АҚШ президентлиги учун яна кураш олиб боришини англатишини ёзган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди