Фото: ТАСС
7 март куни Россия Мудофаа вазирлиги Донецк яқинидаги Авдеевка ҳудудида Украина қўшинларининг тўрт йўналишдаги ҳужуми ва етти йўналишдаги қарши ҳужуми қайтарилганини маълум қилган. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, ўтган бир сутка давомида Украинанинг 390 нафар аскари йўқ қилинган. Қарши томоннинг ҳарбий техникасига жиддий шикаст етказилган.
“Авдеевка йўналишида жанговар гуруҳлар ҳудудда қулай ўрнашиб олдилар ва Донецк Халқ Республикасининг Майорск, Новгородское ва Орловка аҳоли пунктлари яқинида Украина армиясининг 24, 78 ва 110-механизациялашган бригадалари шахсий таркиби ва техникасига жиддий зарар етказдилар. Ленинское, Новгородское ва Розовка аҳоли пунктлари яқинида украиналик ҳужумчи гуруҳларнинг тўртта ҳужумини, шунингдек, Донецк Халқ Республикасининг Петровское, Бердичи, Орловка, Тоненкое ва Первомайское маҳаллалари яқинидаги еттита қарши ҳужумларини ҳаракатлари бартараф этилган”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Манбада айтилишича, Украина ҳужумларини қайтариш пайтида Россия кучлари душман томоннинг ўқ-дорилар омборини ҳам йўқ қилган. Мазкур омбор шарқий йўналишдаги ҳарбий ҳаракатлар учун асосий ўқ-дори захираси бўлгани айтилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди