00:23 / 08.03.2024
737

Ироқ қаршилик кучлари дронлари Исроил аэропортини бомбардимон қилди

Ироқ қаршилик кучлари дронлари Исроил аэропортини бомбардимон қилди
Фото: Middle East Моnitor
Ироқдаги “Исломий қаршилик ҳаракати” гуруҳи Исроил шимолидаги аэропортга ҳарбий дронлар ҳужумини уюштирди. Ҳужум оқибатида аэропорт жиддий шикастланган. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.

Ироқдаги гуруҳлар 5 март куни Ғазодаги Фаластин халқи билан бирдамлигини билдириш учун Ливан билан чегарадаги Кирят Шмона аэропортини нишон олган. Гуруҳ бу ҳужум Ғазода аёллар ва болалар қирғин қилишига жавобан амалга оширилганини билдирган.

Ироқдаги қаршилик гуруҳлари сўнгги бир неча ойда Исроил ҳудудига кўплаб ҳаво ҳужумлари уюштирган. Сўнгги ҳужум Исроилнинг Ҳайфа кимёвий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудида содир этилган эди. Гуруҳлар раҳбарияти ҳужумлар сценарийси давом этишини ҳам қўшимча қилган.

Хабарда айтилишича, қаршилик гуруҳи Вашингтоннинг Исроил ҳарбий кампаниясини асоссиз қўллаб-қувватлаганидан норози ҳолда Сурия ва Ироқдаги АҚШ йирик ҳарбий базаларига ҳам зарбалар берганини даъво қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё