
Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский Украина Қуролли Кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийни Украинанинг Буюк Британиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлиги Британия томонига дастлабки розилик бўйича тегишли сўров юборди, дейилади ТИВ хабарида.
Володимир Зеленский 8 феврал куни Украина Қуролли Кучлари раҳбарияти ўзгарганини маълум қилди. 2021 йилдан бери Украина Қуролли Кучларига қўмондонлик қилган ва сўровлар натижаларига кўра мамлакатдаги энг машҳур ҳарбий деб топилган Валерий Залужний ишдан бўшатилди. Александр Сирский Украина Қуролли Кучларининг янги бош қўмондони бўлди.
Бундан олдин, бир неча ой давомида Украинанинг фронтдаги муваффақиятсиз қарши ҳужуми фонида юзага келган Зеленский ва Залужний ўртасидаги можаро ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар