date
views 332

Ҳиндистон Хитой чегарасига ўн минг аскар жўнатди

Ҳиндистон Хитой чегарасига ўн минг аскар жўнатди
Ҳиндистон Хитой билан чегарани қўриқлаш учун ўн минг аскардан иборат қўшимча куч ажратди ва шу билан бу ҳудудда хизмат қилаётган қўшинлар сонини икки баравар кўпайтирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ҳиндистонлик юқори мартабали амалдорлар манбаларига асосланиб хабар берди.

Манбаларга кўра, авваллари мамлакатнинг ғарбий чегарасида хизмат қилган 10 минг аскардан иборат куч энди Хитой билан баҳсли чегаранинг бир қисмини мустаҳкамлаш учун сафарбар этилган.

Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг Хитой билан чегарасида жойлашган тўққиз минг аскардан иборат контингент янги ташкил этилган жанговар қўмондонликка ўтказилади. Қуролли кучларнинг иккала бўлинмаси чегаранинг 532 километрлик қисмини қўриқлайди.

Ҳиндистон қуролли кучлари ва мамлакат Мудофаа вазирлиги вакиллари вазиятга изоҳ бермади.

Ҳиндистон ва Хитойнинг Ҳимолайда баҳсли чегара ҳудуди мавжуд. 2022 йил декабрь ойида Ҳиндистон ҳарбийлари ва Хитой армияси ўртасида чегара можароси юз бергани хабар қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон Хитой чегарасига ўн минг аскар жўнатди