date
views 157

Эрон ислом инқилоби етакчиси: “Эрондаги исломий демократия модели Ғарбга қийинчилик туғдирмоқда”

Эрон ислом инқилоби етакчиси: “Эрондаги исломий демократия модели Ғарбга қийинчилик туғдирмоқда”
Фото: Tasnim
Эрон Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаийнинг айтишича, Эрон Ислом Республикаси Ғарб либерал демократияси манфаатларини хавф остига қўйган исломий демократияга асосланган янги фронт шакллантиришга эришган. Бу эса Ғарбда ташвиш уйғотмоқда. Бу ҳақда Tasnim нашри хабар берди.

Ислом республикаси барпо этилишидан олдин ягона глобал тизим Ғарб либерал демократиясига қарам бўлган демократиялардан иборат эди. Бироқ Ислом инқилоби ғалаба қозониши билан исломий демократияга асосланган тизим шаклланди, бу эса табиийки, Ғарб демократиясига қарши бўлиб қолди”, — деган Эрон етакчи вакили.

Хоманаийга кўра, Эрон Ислом Республикаси мантиқий, анъанавий, диний ва ахлоқий меъёрлар билан қораланганига қарамай, АҚШ, Британия ва баъзи Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланаётган Исроил режимига жиддий қарши туради. Эрон расмийси Исроил ўз хатосини кеч бўлмасдан англаши ва тўхтатиши кераклигини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ислом инқилоби етакчиси: “Эрондаги исломий демократия модели Ғарбга қийинчилик туғдирмоқда”