Фото: AP
Британия Украина қуролли кучларига 10 мингтадан ортиқ дрон етказиб беради, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазири Грант Шаппс 7 март, пайшанба куни Киевга ташрифи чоғида. Дронларнинг аксарияти разведка учун ишлатилади, бироқ етказиб бериш денгиз ва ҳужумкор учувчисиз аппаратларни ҳам ўз ичига олади, деди у.
Бирлашган қироллик Украинага 325 миллион фунт стерлинг (380 миллион евро) миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакети доирасида дронларни топширади. «Мен Украинани тўғридан тўғри Британиянинг етакчи мудофаа саноатидан олинган энг сўнгги учувчисиз учоқлар билан қуроллантириш бўйича мажбуриятимизни мустаҳкамлайман - тўғридан тўғри завод майдончасидан то фронтгача. Мен халқаро ҳамкорларни Британияга бу ҳаракатда қўшилишга ундайман», - деди Шаппс.
Дронлар урушда муҳим рол ўйнайди
Ҳарбий экспертлар таъкидлаганидек, учувчисиз учоқлар Россиянинг Украинага қарши урушида муҳим рол ўйнай бошлади. Феврал ойи бошида Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатда махсус учувчисиз тизимлар қўшинини яратишга буйруқ берган эди. Унинг сўзларига кўра, бу «яқин келажакда жуда аниқ натижа бериши керак», чунки дронлар «ердаги, осмондаги ва денгиздаги жангларда ўз самарадорлигини исботлаган». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади