Фото: Google Images
Шимолий Корея халқ армияси бўлинмалари Ким Чен Ин бошчилигида кенг кўламли артиллерия машғулотларини ўтказди.
Машғулотлар доирасида Сеулга зарба бера оладиган узоқ масофали қуроллардан ўқ узилди, деб хабар беради Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA).
Машқлар кеча, 7 март куни бўлиб ўтди ва унда КХДР Мудофаа вазирлиги раҳбари Кан Сун Нам ва бош штаб бошлиғи Ли Ёнг Гил ҳам иштирок этди. KCNA маълумотларига кўра, манёврлар узоқ масофали артиллерия бўлинмаларининг ўқ узиши билан бошланди, бу “душман пойтахтини нишонга олиш”дан иборат бўлди. Уларнинг мақсади “артиллерия бўлинмаларининг зарба бериш қобилиятини синовдан ўтказиш ва баҳолаш” экани айтилади.
Ким Чен Ин “шахсан ўқ отиш жойларига борди” ва ҳарбийларни муваффақиятли синов билан табриклади. Унинг таъкидлашича, артиллерия бўлинмалари “ҳақиқий жангга киришда шафқатсиз ва тезкор зарба билан ташаббусни қўлга олиш учун” доимо жанговар шай ҳолатда бўлиши керак.
КХДР етакчиси мамлакат АҚШ расмийларининг юришларига қарши туриш учун 2024 йилда урушга тайёргарликни тезлаштириши кераклигини таъкидлади. У Жанубий Кореяни энг душман давлат деб атади ва бу таърифни КХДР конституциясида мустаҳкамлаб қўйишга чақирди, шунингдек, Жанубий Корея билан тинч йўл билан бирлашиш ҳақидаги эслатмани у ердан олиб ташлашни талаб қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади