Фото: Google Images
Бугун 8 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказади. Учрашувдан сўнг қўшма матбуот анжумани ташкил этилиши ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда Туркия президенти идораси маълум қилган.
“Президентлар Эрдўғон ва Зеленский ўртасидаги учрашув маҳаллий вақт билан тахминан соат 19:00 да президентнинг Истанбулдаги иш кабинетида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айни дамда учрашувдан кейин матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Эрдўғоннинг идораси аввалроқ Зеленскийнинг ташрифи чоғида “Украина ва Россия ўртасида давом этаётган урушнинг бориши, дон йўлаги бўйича келишувни амалга оширишни давом эттириш мавзусидаги алоқаларга оид сўнгги вазият батафсил муҳокама қилинишини” маълум қилган эди. Шунингдек, Украинадаги можарони ҳал қилиш йўллари ва “минтақада барқарор тинчликка” олиб келиши мумкин бўлган ечимлар юзасидан фикр алмашиниши кўзда тутилган.
Эрдўғон ва Зеленский ўртасидаги олдинги учрашув 2023 йилнинг 7 июлида бўлиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади