
Россиядаги АҚШ элчихонаси яқин икки кун ичида Москвада содир этилиши мумкин бўлган терактлар ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.
«Элчихона экстремистлар яқин келажакда Москвада одамлар йиғиладиган катта тадбирларга, жумладан, концертларга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни кузатмоқда. АҚШ фуқароларига кейинги 48 соат давомида одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик тавсия этилади», дейилади АҚШ дипломатик миссияси хабарида.
Кейинроқ, Буюк Британия, Латвия ва Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам худди шундай хавф ҳақида ўз фуқароларини огоҳлантирди.
Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти Россияга саёҳат қилиш хавфини энг юқори даражага кўтарди.
Россия расмийлари Америка дипломатик миссиясининг баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.
АҚШ элчихонасиМосква терактБуюк БританияТашқи ишлар вазирлигиОгоҳлантиришДавлат департаменти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар