АҚШ разведка хизмати таҳлилчиси сержант Корбейн Шулц Пентагоннинг махфий ҳужжатларини Хитойга сотганликда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар берди CBS News.
Сотилган материаллар, жумладан, АҚШ томонидан Тайван мудофааси учун тақдим этилган қуроллар ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Прокуратура маълумотларига кўра, Шулц исм-шарифи кўрсатилмаган ҳужжатларни сотиб олувчи шахс билан бир йилдан ортиқ ҳамкорлик қилган.
Тергов маълумотларига кўра, Корбейн Шулц 24 ёшда ва Техасда туғилган. 2018 йил ноябр ойида у АҚШ 506-пиёда полкида хизматга кирган. Тергов маълумотларига кўра, сержант маълумотларни узатгани учун тахминан 42 минг доллар олган. Корбейн Шулц иши олтита жиноий бандни, жумладан, фитна ва порахўрликни ўз ичига олади.
CBS News таъкидлашича, айблов хулосасида Хитой ҳукумати маълумот олувчи ёки мижоз сифатида тилга олинмаган.
Прокуратура маълумотларига кўра, Корбейн Шултс биринчи марта 2022 йил июн ойида буюртмачи билан алоқа ўрнатган. Улар шифрланган хабар алмашиш иловалари ёрдамида мулоқот қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади