Фото: Reuters
Ҳиндистон Марказий Тергов Бюроси (CBI) маҳаллий талабаларни Россия томонида Украинада жанг қилишга ёллаш билан шуғулланган агентлар тармоғини фош қилди, деб ёзди The Indian Express.
Ёшлар Россиянинг айрим хусусий олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан алдаб олиб кетилган. Россияга борганидан сўнг, уларнинг паспорти олиб қўйилган ва Россия Қуролли Кучлари томонида Украинадаги урушда жанг қилишга мажбурланган.
Ҳиндистоннинг етти шаҳрида ўтказилган рейдлар давомида, агентликлардан бири 180 нафарга яқин одамни Россияга, асосан, талабалик визаси билан жўнатгани маълум бўлган. Тергов гуруҳи бу одамларнинг барчаси қандай қилиб Россияга олиб кетилганини, бунда Россия элчихонаси ходимларининг ролини ҳам аниқламоқда.
CBI баёнотига кўра, M/s24x7 RAS Overseas Foundation компанияси ва унинг директори Суяш Мукут Ҳиндистондан Россияга одам савдоси билан шуғулланувчи бошқа агентлар билан ҳамкорлик қилган.
Аввалроқ, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга бориб, сўнгра ўз хоҳишига қарши деярли ҳеч қандай тайёргарликсиз фронтга жўнатилган 20 га яқин ҳиндистонликни аниқлагани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади