Фото: AFP
Ҳиндистон ҳукумати 13 та объектда ўтказилган рейдлар чоғида ҳиндистонликларни Украинадаги урушда қатнашиш учун Россияга жўнатаётган уюшган тармоқ аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда Ҳиндистон Марказий тергов бюроси (CBI) маълумотига таяниб, Hindustan Times хабар берди.
"Рейдлар давомида мамлакат бўйлаб одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг катта тармоғи фош бўлган, улар хорижда юқори маошли ишлар ваъда қилиб, ёшларни ўзига жалб қилган. Гумонланувчилар ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий агентлар орқали ҳиндистонликларни Россияда юқори маошли ишларга жалб қилган", — дейилади CBI баёнотида.
CBI’га кўра, одам савдоси қурбони бўлган ҳиндистонликлар “ўз хоҳишларига кўра” ҳарбий тайёргарликдан ўтказилган ва Россия-Украина уруши ҳудудидаги ҳарбий базаларга юборилган. Ҳиндистон ҳукумати ҳиндистонликларни Россия армиясига юборишнинг 35 та ҳолатидан хабардор.
Аввалроқ, февраль охирида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадан 100 га яқин фуқароларини Россия Қуролли кучлари сафидан “эрта ишдан бўшатиш”ни сўраган.
20 февраль куни The Hindu рус армиясида “ёрдамчи” сифатида ишлашни кутган камида учта ҳиндистонлик алданиб, фронтга жўнатилгани ҳақида хабар берган. 7 март куни Ҳиндистоннинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароси Муҳаммад Асфаннинг вафот этганини тасдиқлаган. Унинг акаси аввалроқ “тузоққа тушиб қолгани” ва Россиянинг Украинага қарши урушига жўнатилганини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади