Фото: AP
Ғазо секторида 8 март, жума куни инсонпарварлик ёрдамининг ҳаводан тушиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Американинг CBS News телеканали маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва воқеа гувоҳига таяниб хабар берди.
АҚШ ва Иордания фожиали ҳодиса учун жавобгарликни рад этяпти
8 март, жума куни АҚШ, Иордания, Миср, Франция, Нидерландия ва Белгия Ғазо сектори узра осмондан гуманитар ёрдам ташлади. Америка мудофаа идораси расмийси CBS телеканалига берган интервюсида, дастлабки таҳлиллар Америка самолёти ердаги ўлим ҳолатлари учун жавобгар эмаслигини кўрсатганини, бироқ тергов давом этиши кераклигини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар инсонпарварлик юклари бўлган барча қутилар одатдагидек қўнгани ҳақида тасдиқнома олган.
Иордания расмийлари ҳам воқеадан ўзини узоқлаштирди. Мамлакат давлат ахборот агентлиги хабар беришича, акцияда иштирок этган самолётларнинг бирортасида ҳам техник носозлик йўқ.
Байден Ғазо секторида гуманитар порт қурилишини эълон қилди
7 март, пайшанба куни АҚШ президенти Жо Байден халққа мурожаати чоғида Ғазо секторида у ерга гуманитар юкларни етказиб бериш учун вақтинчалик порт ташкил этилишини маълум қилди.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лиор Хаят мамлакат режани олқишлашини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу «Исроил стандартларига мувофиқ хавфсизлик текширувлари ўтказилгандан сўнг Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш имконини беради». Шунингдек, у Исроил ҲАМАС ташкилоти бутунлай йўқ қилинмагунча ва барча гаровга олинганлар қайтарилмагунча унга қарши курашни давом эттиришини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади