18:27 / 09.03.2024
312

Украинада 46 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани тасдиқланди

Украинада 46 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани тасдиқланди
Фото: AP
2022 йил февралидан бери Украинадаги урушда ҳалок бўлган 46 678 нафар россиялик ҳарбийнинг исм-шарифи аниқланди. Бу ҳақда 8 март, жума куни «Медиазона» ва Би-би-си рус хизмати журналистлари хабар берди.

Журналистларнинг сўзларига кўра, сўнгги 14 кун ичида яна 1555 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, бу ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Россиянинг Украинадаги жанговар йўқотишлари ҳозирги динамикаси 2023 йил қишда Донбассдаги рус армияси кенг кўламли ҳужуми пайтида қайд этилган рақамлар билан таққосланади. Ўшанда, феврал ойи икки ҳафтасида 1679 кишининг ўлими тасдиқланди. Ҳарбий хизматчиларнинг ўлими ҳақидаги хабарлар кўпинча қариндошларига кечикиш билан етиб боради. Шу сабабли, йўқотишлар сони ҳозирги кўпайиши Россия қўшинларининг Авдийивкага яқинда қилган ҳужуми билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Украинадаги урушда кўнгиллилар ва сафарбар этилганлар кўпроқ ҳалок бўляпти

Нашр қилинган хулосага кўра, энг кўп ўлим кўнгиллилар (сўнгги 14 кун ичида 382 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган), сафарбар этилганлар (плюс 219 киши) ва фронтга жўнатиш учун ёлланган маҳбуслар (191 киши) орасида қайд этилган.

Журналистлар ва улар билан ҳамкорлик қилаётган кўнгиллилар очиқ манбалар ёрдамида Россия армиясининг йўқотишларини ҳисобламоқда. Жумладан, минтақа маъмурияти хабарлари, қурбонлар яқинларининг ижтимоий тармоқлардаги постлари, шунингдек, қабристонлардан олинган маълумотлар шулар жумласидандир. Йўқотишларнинг ҳақиқий кўрсаткичи, улар фикрига кўра, камида икки баравар юқори бўлиши мумкин.

Аввалроқ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернс Украинада уруш бошланганидан бери 315 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ёки яраланганини маълум қилганди. Журналистларга кўра, бу ҳисоб-китоб ҳақиқатдан унчалик узоқ эмас: «Бир ярим йиллик кузатишлар натижасида биз очиқ манбаларда барча ҳарбий ҳалок бўлганларнинг ярмини аниқлаши мумкинлигини англадик.

Бу кўрсаткич кўп жиҳатдан минтақа, ёш ва ижтимоий мавқега боғлиқ, шунинг учун уни доимий равишда ҳисоб-китобларда ишлатмаймиз. Аммо у тахминий баҳога мос келади: ижтимоий тармоқларда топилган 43 мингта некролог тахминан 80-90 минг реал ўлим ҳолатини беради. Шунда, қолган 230 минг киши ярадор экани маълум бўлади. Бу ўлим сонини ҳисобга олинса, ҳақиқатга яқин кўринади», деди журналистлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё