00:23 / 10.03.2024
289

Ғазо секторини қайта тиклаш қанчага тушиши айтилди

Ғазо секторини қайта тиклаш қанчага тушиши айтилди
Октябр ойидан буён давом этаётган урушда вайрон бўлган Ғазо секторини тиклаш учун 90 миллиард доллардан кўпроқ маблағ керак бўлади.
Бу ҳақда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси гапириб ўтди, унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.

«Секторни тиклаш учун 90 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаш керак бўлади», деди Миср раҳбари. Унинг қайд этишича, Ғазо сектори ҳозирда минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган катта фожиага гувоҳ бўлмоқда.

4 март куни Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари раҳбарлари Ғазо секторини тиклаш учун қўшимча 1,6 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга тайёр экани хабар қилинганди.

Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ғазодаги хунрезликларни «шармандалик» дея атаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё