Германиялик 17 яшар Лассе Штолли умри қарийб бир ярим йил давомида поездда саёҳат қилиш билан ўтмоқда. У саёҳатлари ҳақида ўз блогида таассуротлари билан бўлишиб келади, деб ёзади “Правила жизни” нашри.
Фото: Дзен
2022 йил август ойида Лассе ота-онасининг уйини ташлаб, узоқ масофага йўл олишни мақсад қилганида энди 16 ёшни қаршилаган эди. Мактабни тугатгач, IT ва дастурлаш йўналишида ОТМга ҳужжат топширмиқчи бўлган, бироқ YouTube каналлардаги саёҳатчилардан илҳомланган Лассе саёҳат қилишни маъқул кўрди. Аввал бу фикр йигитнинг ота-онасига ёқмади, аммо бўлажак дастурчи саёҳат давомида ишлашга яқинларини кўндирди ва йўлга отланди.
Фото: Дзен
Лассе Штолли Германиянинг турли жойларида, жумладан, Рюген ороли, Цугшпице тоғи каби манзарали жойларда бўлди, Истанбул шаҳрини кўриб келди. Поездда бир йил яшаш учун Лассе 11 минг доллар сарфлади. У ушбу сумманинг катта қисмини саёҳат картасини сотиб олишга ишлатди.
Йигит Келндаги IT-компаниялардан бирида дастурчи бўлиб ишлайди, бироқ ота-онаси ҳам уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини тан олади. У темирйўл операторлари ва поезд ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиб, моддий манфаат кўришни орзу қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди