Фото: “Известия”
Танзаниянинг Пемба оролида денгиз тошбақаси гўштини истеъмол қилган тўққиз киши вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Вафот этганларнинг саккиз нафари бола, яна 78 киши касалхонага ётқизилган. Доктор Ҳожи Бакарининг сўзларига кўра, вафот этган катта ёшли аёл ўлган болалардан бирининг онаси бўлган. Ўлим 8 март куни қайд этилган, улар тошбақа гўштини 5 март куни истеъмол қилган.
Бакари лаборатория текширувлари натижаларига асосланиб, барча қурбонлар денгиз тошбақаси гўштини истеъмол қилганини таъкидлади. Аҳолига қўшимча тушунтириш ишларини олиб бориш учун “оқибатларини бартараф этиш” гуруҳи жалб этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди