
Айни вақтга келиб Италиядаги зилзилалар қурбонлари сони 281 нафарга етди. Бу ҳақда "Кун.uz" хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга кўра, 388 киши шифохоналарга ётқазилган ва 2,5 мингдан кўпроқ одам бошпанасиз қолиб кетган.
Италия ҳукумати 27 августни зилзила қурбонлари хотирасига мамлакатда мотам куни деб эълон қилишга қарор қилди.
Қутқарувчилар зилзиладан азият чеккан Аматриче, Аккумоли, Пескара-дель-Тронто ва Аркуата-дель-Тронто шаҳарларидаги харобалар остида қолиб кетган одамларни қидиришни ва зилзила оқибатларини бартараф этишни давом эттиришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар