date
views 7 816

27 август Италияда мотам куни дея эълон қилинди

27 август Италияда мотам куни дея эълон қилинди

Италияда 27 август мамлакат марказида чоршанба куни рўй берган ва 278 кишининг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзила сабаб мотам эълон қилинди, деб ёзмоқда "Кун.uz" нашри.

Мотам муносабати билан Италия ҳудудидаги барча ҳукумат биноларидаги давлат байроғи туширилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Италия марказида 6,0 магнитўдали зилзила рўй берди. Ер ости силкинишлари мамлакатнинг кўплаб шаҳарлари, жумладан, Рим, Флоренция ва Болонияда ҳам кузатилди. Вайронкорлик ҳолати учта вилоятда — Лацио, Умбрия ва Маркада қайд этилди. Табиий офат натижасида Лациода 229 киши (Аматриче ва Аккумоли шаҳарларида), Маркда — 49 (Аркуата-дель-Тронто ва Пескара-дель-Тронто шаҳарларида) қурбон бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 27 август Италияда мотам куни дея эълон қилинди