11:47 / 11.03.2024
422

Польша ТИВ: НАТОнинг баъзи давлатлари аллақачон Украинага қўшин юборган

Польша ТИВ: НАТОнинг баъзи давлатлари аллақачон Украинага қўшин юборган
Фото: Reuters
Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский НАТОнинг айрим давлатлари аллақачон Украинага ўз қўшинларини жўнатганини айтди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

“НАТО аскарлари аллақачон Украинада”, — деди Сикорский, у “баъзи сиёсатчилар”дан фарқли ўлароқ, ўз ҳарбийларини юборган давлатларни номлаш ниятида эмаслигини таъкидлади.

8 март куни Радослав Сикорский Польша мудофаа вазирининг баёнотларига зид равишда, Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага Ғарб қўшинларини юбориш ташаббусини “юқори қадрлашини” айтди. Унинг сўзларига кўра, НАТО кучларининг Украинада бўлишини тасаввур қилиб бўлмайдиган нарса эмас.

Бундан аввал Польша мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камиш Украинага қўшин киритиш режаси йўқлигини маълум қилган эди.

26 февраль куни Макрон Европа давлатлари раҳбарлари билан учрашувдан сўнг Украинага қўшин киритилишига эҳтимолини рад этмади. У бу Киевни қўллаб-қувватлаш вариантларидан бири эканини таъкидлаган. Макроннинг ташаббуси Буюк Британия, Венгрия, Италия, Словакия, Чехия ва Швеция томонидан қўллаб-қувватланмаган.

Кремль бу ҳолатда “биз Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашув эҳтимоли ҳақида эмас, балки муқаррарлиги ҳақида гапиришимиз керак” дея муносабат билдирди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмаётганини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё