date
views 735

Полшадаги элчига шарбат билан ҳужум: Россия украиналик аёлни сиртдан ҳибсга олди

Полшадаги элчига шарбат билан ҳужум: Россия украиналик аёлни сиртдан ҳибсга олди
Фото: Facebook / Ирина Земляна
Москванинг Басманний туман суди 2022 йил 9 май куни Россиянинг Полшадаги элчиси Сергей Андреевга ҳужум қилган Ирина Землянани сиртдан ҳибсга олди. Россиялик дипломатга лавлаги шарбатини сепиб юборган Украина фуқаросини ҳибсга олиш тўғрисида қарор 4 март куни қабул қилинган, деб хабар берди «Медиазона» 10 март, якшанба куни.

Украиналик аёл «экстремистлар ва террорчилар» рўйхатига киритилган

Нашрнинг ёзишича, Россия Федерацияси Землянани 2023 йилнинг ноябрида қидирувга берган, феврал ойида эса у типографик «юлдузча» белгиси билан «экстремистлар ва террорчилар» реестрига киритилган. Унга нисбатан «уруш қўзғатиш мақсадида халқаро ҳимоядан фойдаланаётган шахсга ҳужум қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Шу билан бирга, судялар ва терговчилар украиналик аёлнинг тўлиқ исми ва бошқа паспорт маълумотларини аниқлай олмади, чунки Росфинмониторинг қайдномасидаги қидирув карточкасида ва судда унинг отаси исми келтирилмаган, фотосурати эса паспорт сурати эмас, балки Варшавадаги митингдан олинган, деб ёзади «Медиазон».

Земляна россияликларнинг таҳдиди туфайли Варшавани тарк этди

Полша пойтахтидаги совет ҳарбийлари қабрига гул қўйиш маросимида Россия элчиси Андреевга шарбат сепиб юборилганди. Кейинчалик, ушбу акцияда иштирок этган Земляна ижтимоий тармоқларда «россияликлар таҳдидидан» кейин Варшавани тарк этгани ҳақида хабар берди. Бу Полшадаги украиналик фаолларнинг Россия элчисига қарши қилган ягона ҳаракати эмас. Хусусан, 2024 йил 24 февралида — Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми икки йиллиги муносабати билан Варшава яқинидаги дипломат вилласи олдига гўнг уюми ташлаб кетилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полшадаги элчига шарбат билан ҳужум: Россия украиналик аёлни сиртдан ҳибсга олди