19:00 / 11.03.2024
605

Афғонистонда масжид мулласи диний сабоқни билмаган боланинг қулоғини кесиб ташлади

Афғонистонда масжид мулласи диний сабоқни билмаган боланинг қулоғини кесиб ташлади
Фото: Google Images
Афғонистоннинг Ғор вилоятида масжид мулласи ёш боланинг қулоғини пичоқ билан кесиб ташлагани маълум қилинди.

Бу воқеа 8 март, жума куни Ғор вилояти маркази Фироз Кўҳ шаҳри яқинидаги Ёр фулад қишлоғидаги масжид мулласи томонидан содир этилган.

Боланинг қулоғи кесилишига диний сабоқни билмагани сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.

“Толибон”нинг Ғор вилоятидаги хавфсизлик қўмондони матбуот котиби Абдул Раҳмон Бадри бу даъвони рад этиб, боланинг қулоғини отаси кесиб ташлаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу боланинг отаси руҳий касалликка чалинган ва аҳволи беқарор бўлгани учун боланинг қулоғини кесиб ташлаган.

Ғор полицияси вакилининг қўшимча қилишича, бу бола даволаниш учун шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширувлар бошланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё