Фото: SOPA Images
Россия АҚШ ва Европага қараганда қарийб уч баравар кўп артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқармоқда. Бу эса Россияга йил охирида Украинада навбатдаги ҳужумни ташкил этишга имкон бериши мумкин. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
НАТО разведка хизматларининг CNN нашрига тақдим этган маълумотларига кўра, Россия ойига 250 минг ёки йилига 3 миллионга яқин артиллерия снарядлари ишлаб чиқармоқда. АҚШ ва Европа Иттифоқининг Киевга жўнатиш учун ишлаб чиқараётган снарядлари йиллик сони эса атиги 1,2 миллионтага етади.
Хабарда айтилишича, АҚШ ҳарбийлари 2025 йил охиригача ойига 100 мингта артиллерия снаряди ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу миқдор Россия ойлик ишлаб чиқаришининг ярмидан камини ташкил қилади.
Расмийларнинг айтишича, Россия ҳозирда Украина томон кунига 10 мингга яқин снаряд улоқтиради, Украина томонида эса бу кўрсаткич кунига 2 мингтани ташкил этади. Фронтнинг айрим заиф нуқталарида эса сутка давомида артиллерия снарядларидан фойдаланилмаган.
Россия Украинанинг Авдеевка шаҳрини эгаллагач, нисбатан интенсив уруш олиб бораётгани айтилган. Украина томони эса ҳозирда нафақат ўқ-дорилар етишмовчилиги, балки фронтда ишчи кучи танқислиги муаммоси билан ҳам курашаётгани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди