Фото: Getty Images
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у 5 март куни бўлиб ўтган парламент муҳокамаларида гапирди.
«Биз бутун дунё бўйлаб иттифоқ ва шериклик тармоғимизни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Марказий Осиё – биз кўпроқ ишламоқчи бўлган йўналишлардан бири. Мен у ерга боришни режалаштирмоқдаман. У ерда биз ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган соҳаларни биладиган барча билан давра суҳбати ўтказаман», деди Кэмерон.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабр ойида Буюк Британия ҳукуматининг Марказий Осиё давлатларидан келган ҳамкасблари билан 2024 йилда С5+1 форматида саммит ўтказиши режалаштирилгани маълум қилинган эди. Британия парламентига тақдим этилган ҳисоботда муаллифлар британиялик вазирларнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлари билан самарасиз ҳамкорлигини танқид қилган, шунингдек, минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирига фаолроқ қарши туришга чақирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди