date
views 379

НАТО бош котиби: “НАТО учун Россиядан келадиган ҳарбий таҳдид йўқ”

НАТО бош котиби: “НАТО учун Россиядан келадиган ҳарбий таҳдид йўқ”
Фото: CNN
11 март куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида НАТО Россия томонидан альянсга аъзо давлатларга нисбатан ҳеч қандай ҳарбий таҳдид кўрсатмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Биз НАТОнинг бирон бир иттифоқчисига нисбатан Россиядан ҳеч қандай муқаррар ҳарбий таҳдид кўрмаяпмиз”, — деган Столтенберг журналистларга берган интервьюсида.

Хабарда айтилишича, НАТО раҳбари Россия жиддий хавф туғдирмаётганини айтиши билан бир қаторда, альянс Россия таҳдидларига тайёр бўлиши ва ҳушёр бўлиши кераклигини ҳам таъкидлаган. Унинг фикрича, ҳозирда Москва Украина билан овора бўлгани учун ҳам иттифоққа таҳдид солмайди. Аммо келгусида вазият ўзгариши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО бош котиби: “НАТО учун Россиядан келадиган ҳарбий таҳдид йўқ”