Фото: Telegram / astrapress
12 март, сешанбага ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари дрон ҳужумига учради. Шу тариқа, Воронеж, Курск ва Тула вилоятлари губернаторлари, шунингдек, Москва мэри ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган учувчисиз учоқлар ҳақида хабар берди.
Белгород губернатори УУАдан тушган портловчи қурилмалар электр узатиш линияларига зарар етказганини, Орел ва Нижний Новгород яқинидаги нефт базаларига ҳужум уюштирилганини айтди.
Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, «портлашлар натижасида қурбонлар бўлмаган», етти қишлоқ электр таъминотисиз қолган.
Орёл вилояти губернатори Андрей Кличков Telegram’да «УУА қулаши» ҳақида ёзган ва «ёнилғи-энергетика комплекси объектига» ҳужум қилингани ва ёнғин чиққанини таъкидлаган. Орел вилояти ҳукумати матбуот хизматининг ТАССга маълум қилишича, Орел шаҳрида нефт сақлаш резервуари ёниб кетган, уни ўчириш учун 60 дан ортиқ киши ишламоқда.
«База» хабарига кўра, дрон Нижний Новгород вилоятидаги «Лукойл» нефт базаси ҳудудига ҳам қулаган, натижада у ерда ёнғин бошланган.
Пойтахт мэри Сергей Собяниннинг хабар беришича, Раменское шаҳар округида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва томон учаётган учувчисиз учоқни уриб туширган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди