date
views 6 590

АҚШ ҳукумати стартапчилар учун 5 йиллик визалар берилишини маълум қилди

АҚШ ҳукумати стартапчилар учун 5 йиллик визалар берилишини маълум қилди

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти хорижий стартапчиларга мамлакатда кўпроқ қолиш имконини берадиган янги қонун лойиҳасини тақдим қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Ҳужжат 26 августда тақдим қилинди. У Конгресснинг розилигини талаб қилмайди, бироқ 45 кунлик жамоатчилик муҳокамасидан ўтиши керак.

Агар қонун қабул қилинса, стартапчилар АҚШда 2 йил давомида, визани бир марта 3 йилга узайтириш имконияти билан қонуний ишлашлари мумкин бўлади.

Бундай рухсатни олиш учун хорижий фуқаро АҚШда ташкил этилган, камида 100 минг давлат гранти ёки портфелида муваффақиятли лойиҳалари бўлган жамғармадан камида 345 минг доллар инвестиция олган стартапнинг 15 фоизига эгалик қилиши керак. Шунингдек, стартапчи лойиҳада фаол иштирок этиши лозим.

Шу билан бирга стартап тез ўсиши учун салоҳиятга ва янги ишчи ўринлари яратиш имкониятига эга бўлиши керак.

Бундай визалар ғоясини PayPal ҳамасосчиси, 1991 йилда собиқ иттифоқдан АҚШга кўчиб ўтган Макс Левчин қўллаб-қувватлади. "Мен ишонаманки, бутун дунёдан иқтидорли тадбиркорлар мен каби АҚШда ўз салоҳиятини ривожлантириш имкониятини оладилар", деб айтди Левчин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳукумати стартапчилар учун 5 йиллик визалар берилишини маълум қилди