
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил ҳарбий объектларига ракета зарбаси йўллаганини маълум қилди. «Биз «Буркан» ракеталари билан Заръитдаги ҳарбийлар казармасига аниқ ракета йўлладик», деб ҳаракат баёнотини келтирган Al Jazeera.
Исроил нашрлари ҳам Жўлан тепаликларидаги иккита ҳарбий базага Ливан томонидан зарба берилганини ёзган. «Ҳизбуллоҳ»га алоқадор каналларга кўра, бу Исроилнинг 12 мартда Ливан жанубидаги шаҳарларга берган ракета зарбаларига жавоб бўлган.
Шунингдек, Исроил нашрлари охирги бир неча кун давомида Эрон Сурия орқали «Ҳизбуллоҳ»га кўп миқдорда ўқдори етказиб бергани ҳақида ёзган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар