158
Саудия дипломати: “Икки давлат ечими масаласи ҳал этилсагина, Саудия Арабистони Исроилни тан олади”
Фото: Reuters
Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни тўла узишдан манфаатдор эмас. Қироллик Тель-Авив билан муносабатларини қайта тиклаши ва ҳаттоки Исроилни тан олиши мумкин. Бунинг учун Исроил Яқин Шарқдаги икки давлат ечими масаласини узил-кесил ёпиб, Фаластин давлати тузилишига имкон бериши керак. Бу ҳақда шахсини ошкор этмаган саудиялик дипломат Аl-Arabia нашрига маълум қилган.
“Исроил томонда мазкур қадамни қўйишимизга ёрдам берадиган шеригимиз йўқ. Фаластин озод бўлмаса, Исроил ва Саудия алоқалари бўлмайди”, — деган шахси номаълум қироллик дипломати.
Хабарда айтилишича, Исроил парламентида ўтган сўнгги йиғилиш икки давлат ечими масаласини узил-кесил рад этган. Депутатлар Исроил теварагида янги бир араб давлати шаклланиши ва қонуний мустаҳкам суверенитетга эришиши масаласига қатъий қарши чиққан.
Олдинроқ АҚШ президенти Жо Байден Исроил ўз хавфсизлигини кафолатлашининг ягона йўли икки давлат ечими бўлиши ҳақида фикр билдирган эди. Байденга кўра, Исроил ва унинг барча араб қўшнилари, жумладан Саудия Арабистони ўртасида тинчликни кафолатлайдиган бошқа йўл йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди