date
views 410

Эронда байрам яна азага айланди

Эронда байрам яна азага айланди
Эронда Чаҳаршанбе-Сури байрами чоғида кўчаларда гулхан ёқиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида камида 26 киши ҳалок бўлди, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.

Чаҳаршанбе-Сури – Эронда Наврўз арафасидаги қадимий олов байрами ҳисобланади. Бу байрам календарь йилининг охирги чоршанбасига ўтар кечаси нишонланади (Эронда чоршанба «чаҳаршанбе» деб талаффуз қилинади), лекин байрамларнинг ўзи икки-уч ҳафта олдин бошланади.

Анъанага кўра, эронликлар ширин ва нордон ёнғоқларнинг махсус аралашмасини истеъмол қиладилар ва кечқурун улар кўчаларда гулхан ёқиб, улар устидан сакраб ўтишади. Замонавий байрам урф-одатлари пиротехника воситаларидан фойдаланишни ҳам ўз ичига олади.

Ўтган йили ушбу байрамлар чоғида 700 дан ортиқ киши жароҳатланган, камида 17 киши ҳалок бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда байрам яна азага айланди