
Дунёнинг энг бой одамларидан бири Илон Маск Россия президенти Владимир Путиннинг агар мамлакат мавжудлигига таҳдид туғилса, ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.
Ижтимоий тармоқдаги янгиликларга Х тармоғида жавоб берган Маск, Путиннинг гапига «албатта» деб изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, Путин «Россия 1» ва «РИА Новости» телеканалларига берган интервюсида Россия «ҳарбий-техник нуқтаи назардан» ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини айтди.
Президентнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ядро қуролидан фақат «давлатнинг мавжудлиги, суверенитет ва мустақилликка таҳдид бўлган вақтида фойдаланиш мумкин» деган тамойилга амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Россия раҳбарияти ядро қуролини қўллаш бўйича бот-бот баёнотлар бермоқда. Жумладан, Путин 29 февралдаги мурожаатида ҳам ядро қуроллари ҳақида гапирганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.