22:55 / 13.03.2024
429

Сўнгги 24 соатда Украина Донецк вилоятида 245 нафар аскарини йўқотди

Сўнгги 24 соатда Украина Донецк вилоятида 245 нафар аскарини йўқотди
Фото: ТАСС
Украина армияси Донецк йўналишидаги ҳужумларда 245 нафар аскарини йўқотди. Бу ҳақда“ТАСС” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Украина ҳарбийлари сўнгги 24 соатда 7 та танк, АҚШда ишлаб чиқарилган 7 та Bradley пиёда жанговар машинаси, 2 та транспорт воситаси, 4 та енгил автомашина, 1 та М777, 2 та D-20 ва 1 дона D-30 гаубицасини йўқотган. Аскарлар орасида ўлим ҳолатлари нисбатан кўпайган.

Сўнгги суткада 245 нафар Украина аскари ҳалок бўлган. Танк ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими вайрон бўлган.

“Донецк йўналишидаги жанговар бўлинмалар фаол ҳаракат қилиб, қулай жойлар ва позицияларни эгаллашди. Украина армиясининг 56-мотопиёда, 28-, 42- ва 93-механизациялашган, 5- ва 97-танк бригадалари ҳужумлари, шунингдек, тўпланган ишчи кучи ва ҳарбий техникаларга жиддий шикаст етказилди. Донецк Халқ Республикасининг Красное, Клешчеевка, Андреевка ва Курдюмовка аҳоли пунктлари яқинида душман кучлари сиқиб чиқарилди”, — дейилади Россия томони берган баёнотда. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сўнгги 24 соатда Украина Донецк вилоятида 245 нафар аскарини йўқотди