09:23 / 14.03.2024
63

Австралияда қулаб тушган олтин конидан 26 нафар ишчи қутқариб олинди

Австралияда қулаб тушган олтин конидан 26 нафар ишчи қутқариб олинди
Фото: Anadolu
Австралиянинг Виктория штатидаги олтин конида 13 март ҳалокат содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар хизматларининг тезкор ишлаши билан кон ичида қолиб кетган 26 нафар ишчи қутқариб олинган. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Балларат олтин конида тош кўчиши оқибатида шахтёрлар кон ичида қамалиб қолган. Кон атрофидаги ер тузилмаси қаттиқ жинслардан ташкил топгани қутқарув операциясини ташкил этишда жиддий қийинчилик туғдирган.

Виктория штати полицияси маълумотларига кўра, икки ишчи қулаган тошлар остида қолиб кетган. 26 нафар ишчи хавфсизлик нуқтасига кўчиб ўтишга муваффақ бўлган ва кейинроқ қутқариб олинган.

Текширув гуруҳлари конда яна ишчилар бўлиши мумкинлиги боис қўшимча текширувни давом эттирмоқда. Яқин атрофдаги шаҳарлардан қўшимча ёрдам кучлари чақирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё