
Фото: KCNA
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин танк экипажлари мусобақаларига ташриф буюриб, янги турдаги жанговар транспорт воситасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Шимолий Корея етакчисига мудофаа вазири Кан Сун Нам ва Корея халқ армияси бош штаби бошлиғи Ли Ён Гил ҳамроҳлик қилган. Ким Чен Ин янги танкнинг жанговар самарадорлигидан “қониқиш билдирган” ва уни “дунёнинг энг кучли танки” деб атаган.

Фото: KCNA
У жанговар транспорт воситасининг “зарба кучи ва манёвр қобилиятини” юқори баҳолаб, бундай танк фахрланишга арзишини айтган.

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Фото: KCNA
Ким Чен Ин 7 март куни Корея халқ армиясининг асосий базасига ташриф буюриб, ҳарбий машғулотларни кузатган эди. У кўрганларидан мамнун бўлиб, “ҳозирги вазият талабларига мувофиқ урушга тайёргарликни тезлаштиришга” чақирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг