Фото: NDTV
Ўзбекистонлик аёл Бангалор шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида сирли шароитда ўлик ҳолда топилди. Полиция аёлга суиқасд қилинганини гумон қилмоқда. Бу ҳақда Deccan Herald хабар берди.
Хабарга кўра, аёл 13 март куни соат 23:00 атрофида меҳмонхона ходимлари томонидан хонасида ҳаракатсиз ётган ҳолда топилган. Ходимлар хонани асосий калит билан очишига тўғри келган, чунки аёл узоқ вақт давомида ўз номеридан чиқмаган ва бир неча бор телефон қўнғироқларига жавоб бермаган.
Полиция комиссари ўринбосари Шекҳар Текканнавар аёл бўғилгани, унинг танасида ҳеч қандай из бўлмаганини айтмоқда. Меҳмонхона ходимлари Ўзбекистон фуқаросини охирги марта 13 март куни тушлик пайтида хона учун пул тўлаётган пайтда кўрган.
Кейинроқ меҳмонхона ходимлари эшикда “Безовта қилинмасин” белгиси қайд этилганини кўрган. Бир оз вақтдан сўнг, унинг меҳмонхонада рўйхатдан ўтишга ёрдам берган агентлик телефон орқали аёл билан боғланишга ҳаракат қилган. Жавоб олмаганидан кейин, агент меҳмонхона билан боғланган. Кейин ходимлар асосий калит билан эшикни очган.
Аёлни ерда чойшаб ўралган, жонсиз ҳолатда топишган. Шундан сўнг, ходимлар полицияни чақирган. Полиция тергов давом этаётганини айтмоқда. Аммо дастлабки далиллар қотилликка ишора қилмоқда, жумладан, аёл бўғиб ўлдирилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди