Фото: Getty Images
Польша расмийлари Россиянинг эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўришни бошлади. Пойтахт Варшавада бомбапаноҳлар қуриш учун 117 миллион злотий (30 миллион евро) сарфланади. Бу ҳақда шаҳар мэри Рафал Тршасковкийга таяниб, Politico хабар берди.
Бомбапаналарини қуриш яқин 2-3 йил ичида амалга оширилиши кутилмоқда. Охирги ойларда европалик сиёсатчилар, разведкачилар ва ҳарбий амалдорлар Россиянинг 3-5-8 йил ичида НАТО давлатларига зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Бомбапаноҳларни қуриш Варшаванинг “ҳар қандай воқеаларга тайёрланишга имкон берадиган” катта сармоя киритиш стратегиясининг бир қисмидир. “Варшава ҳимоя қилади” дастури доирасида касалхоналарни фавқулодда вазиятларда ишлашга тайёрлаш ва аҳоли учун тревога машғулотлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
“Варшава расмийлари яқинда мавжуд бомбапаноҳларни текширди ва фуқароларнинг бор-йўғи 4 фоизи бомбардимонлардан сақланиши мумкинлиги аниқланди”, — деб ёзади Politico.
Шунингдек, ерости автотураргоҳлари ва метро бекатларидан бошпана сифатида фойдаланиш режалаштирилган, аммо бунинг учун уларни қўшимча жиҳозлаш, жумладан, сув ва захира электр энергияси билан таъминлаш керак.
“Умуман олганда, 7 миллион квадрат метр майдонга эга биноларни қисман ўзгартириш мумкин”, — деди пойтахт мэри.
Украинанинг Киев ва Харьков расмийлари ҳам фуқароларни Россия ҳужумларидан қутқариш учун метродан фаол фойдаланмоқда.
Польша президенти 12 март куни америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашувидан кейин Россиянинг бошқа давлатларга ҳам ҳужум қилиш эҳтимоли ҳақида гапирганди.
“Агар Украина Россияга қарши урушда ютқазишига қўйиб берилса, Владимир Путин бошқа давлатларга ҳам ҳужум қилади”, — деган эди Анжей Дуда.
Ўз навбатида, Путин рус телебошловчиси Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида Россия техник жиҳатдан ядро урушига тайёр эканини ва агар ўз суверенитетига таҳдид кўрса, ядро қуролидан фойдаланишини айтганди.
Польша тинч аҳолисини Россия билан эҳтимолий ҳарбий тўқнашувга тайёрлай бошлаган биринчи давлат эмас. Руминия ўз ҳудудидан жанговар дронлар қолдиқлари топилганидан сўнг Украина билан чегара яқинида бомбапаноҳлар қуришни бошлади.
Бир неча кун олдин Германия шаҳарлари ва муниципалитетлари уюшмаси аҳолини эҳтимолий урушдан ҳимоя қилиш учун миллиардлаб евролик бункерларни таъмирлаш бўйича федерал лойиҳани амалга оширишга чақирган.
Февраль ойида Болтиқбўйи давлатлари Россия ва Беларусь билан чегараларида, биринчи навбатда, босқин содир бўлган тақдирда, аскарларни хавфсиз сақлаш учун мингдан ортиқ бетон бункерлар қуришга қарор қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди