Архив фото: Middle East Monitor
14 март куни “Ироқ исломий қаршилик ҳаракати” гуруҳи Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Исроил ҳарбий базасини нишонга олган. Оқибатда ҳарбий базага жиддий шикаст етган. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, ушбу ҳужум қаршилик ҳаракатининг Сурияда фаолият юритувчи тарафдор гуруҳлари томонидан ташкил этилган. Қаршилик ҳаракатига тегишли ҳарбий дронлар Исроил ғарбидаги Палмачим авиабазасига ҳужумлар уюштирган.
Сўнгги икки ҳафтада Ироқдаги кучлар томонидан Исроилга қарши кўплаб операциялар ўтказилгани хабар қилинган. Ҳужум дронлари Исроилнинг Ливан билан чегарадаги ҳарбий базалари ва ҳарбий таъминот карвонларини нишонга олган.
Шу ҳафта бошида “Ироқ исломий қаршилик ҳаракати” Ал-Жалил ҳудудида жойлашган Исроилнинг “Раш Пина” аэропортига ҳужум ташкил этган эди. Ҳужумда бир киши ҳалок бўлгани айтилган эди. Гуруҳ, шунингдек, Ҳайфа шаҳридаги маҳаллий аэропорт ва электр станциясига ҳам ҳужум қилган. Оқибатда Ҳайфадаги исроилликларнинг бир гуруҳи электр таъминотидан маълум вақт узилиб қолган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди