07:23 / 15.03.2024
139

Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи тўртта заводни очмоқчи

Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи тўртта заводни очмоқчи
Фото: AFP
Германиянинг Rheinmetall қурол концерни Украинада камида тўртта завод очиш режасини эълон қилди. Концерн 2024 йилда қурол сотишдан рекорд даражада даромад олиши башорат қилинмоқда, деб ёзди France24.

Компания сўнгги ойларда ўқ-дорилар тақчиллигидан қийналаётган Украинадаги заводлар снарядлар, жанговар машиналар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиқаришга мўлжалланади.

«Украина биз учун муҳим ҳамкорга айланди ва биз йилига 2-3 миллиард еврогача эҳтимолий даромадни кўзлаяпмиз», деди Rheinmetall бош директори Армин Паппергер.

Қайд этилишича, Украинадаги уруш Германия қурол саноатининг ўсишига ёрдам берган.

Дюсселдорфда жойлашган, шунингдек, Leopard танклари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган концерн ўтган йили рекорд даражадаги 7,2 миллиард евро даромад олди. 2024 йилда бу кўрсаткични 10 миллиард еврога етказишни режалаштирган.

Феврал ойида Rheinmetall Украина компанияси билан мамлакатда артиллерия снарядларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузди. Украинада компания аллақачон ҳарбий техникани таъмирлаш бўйича қўшма корхонага эга.

Яқин кунларда заводнинг тамал тоши қўйилади, унинг аниқ жойлашуви маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё