133
Исроил ҳарбийлари Рафаҳда йиғилган 1,4 миллион фаластинликни гуманитар анклавларга кўчирмоқчи
Фото: Reuters
Исроил Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида йиғилган 1,4 миллион нафар фаластинликни вақтинчалик гуманитар анклавларга кўчирмоқчи. Бу ҳақда 13 март куни Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Хагари маълум қилган. CNN нашри воқеа ҳақида батафсил хабар берди.
Исроил расмийсига кўра, Рафаҳ операцияси — “амалга оширилиши шарт” бўлган вазифа. Бу операция давомийлиги уни амалга ошириш пайтида дуч келинадиган шарт-шароитга боғлиқ.
Маълумотларга қараганда, Ғазо сектори аҳолисининг ярмидан кўпи анклав шимоли ва марказидан қочиб, ҳозир Миср билан чегарадош Рафаҳда бошпана топмоқда. Анклав шимолида эса тахминан 300 минг ғазолик яшаб қолган.
“Биз 1,4 миллион нафар ғазолик халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда яратадиган гуманитар анклавларимизга кўчиб ўтишига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Махсус анклав зонаси уларни вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат, сув, дала касалхоналари билан таъминлайди”, — деган Даниэль Хагари.
Хабарда айтилишича, ҲАМАС аскарлари ва маҳаллий аҳоли битта ҳудудда қолаётган экан, Исроил операцияси ҳали-бери тугамайди. ҲАМАСни енгиш учун у оддий аҳолидан ажратиб олиниши керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди