Фото: “ТАСС”
Киевнинг ҳужумлари Россиядаги президентлик сайловларига тўсқинлик қила олмайди, аксинча улар халқни бирлаштиради. Бу ҳақда 15 март куни Россия президенти Владимир Путин маълум қилди. Президент нутқи ҳақида “ТАСС” нашри батафсил маълумот берди.
“Ҳарбий нуқтайи назардан маъносиз ва гуманитар нуқтайи назардан жиноийга тенг бўлган бу ҳужумлар, аввал ҳам таъкидлаганимиздек, Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тўсқинлик қилишга қаратилган. Ишончим комилки, халқимиз бунга жавобан бир-бири билан янада мустаҳкамроқ уюшади. Улар кимни қўрқитмоқчи бўлишяпти ўзи? Рус халқиними? Кўп миллатли Россияними?”.
Путиннинг сўзларига кўра, русларни қўрқитишга бўлган барча уринишлар беҳуда. Мамлакат ҳеч қандай таҳдиддан қўрқмайди ва ўз йўлида давом этади.
Аввалроқ Украинадаги мустақил батальонлар томонидан Россия ҳудуди ўққа тутилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумлар қайтарилгани, мамлакат чегараларида хавфсизлик таъминланганини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда