date
views 156

Владимир Путин Россиядаги президентлик сайловларида онлайн овоз берди

Владимир Путин Россиядаги президентлик сайловларида онлайн овоз берди
Фото: The Moscow Times
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 15 март куни мамлакатда ўтаётган президентлик сайловларида овоз бериш жараёнида онлайн овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, мамлакат олий раҳбарининг онлайн овоз бериш жараёни давлат телеканалларида ёритиб борилган. Кремль тарқатган видеода Россия етакчиси кабинетидаги компьютер орқали овоз бериб, камерага қўл силкитгани акс этган.

Президент овоз беришнинг бундай усулини биринчи марта қўллаётгани йўқ. Россия етакчиси куздаги сайловларда илк бор бу усулдан фойдаланган эди.

Россиядаги президентлик сайловлари 15-17 март кунлари давом этади. Сайловдан олдинги сўровномаларда мутлақ кўпчилик сайловчилар амалдаги етакчи Владимир Путин номзодини қўллаб-қувватлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путин Россиядаги президентлик сайловларида онлайн овоз берди