Архив фото: Al Jazeera
15 март куни Исроил қирувчи самолётлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” аскарлари тўпланган нуқталарга ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, даставвал Исроил авиацияси Ҳула аҳоли зонасидаги нуқталарни бомбардимон қилган. Ҳаво кучлари армияси расмийлари ,шунингдек, Ливандаги қуролли гуруҳнинг Марвахиндаги кузатув постига зарба берилгани, Хамул ҳудудидаги артиллерия ўрнатмалари тўлиқ йўқ қилингани ҳақида маълум қилган.
Олдинроқ, Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг Кафр Кила ва Лаббунаҳдаги инфратузилмасига ҳужум уюштирганини даъво қилган эди. Араб нашрлари мазкур хабарни тасдиқламаган.
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги кескинлик ўтган йилнинг октябрида бошланган эди. “Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти ҲАМАС тарафини олиб, Исроилга қарши ҳарбий ҳаракат бошлаган. Икки томон ўртасидаги курашлар оқибатида шу пайтга қадар 300 нафарга яқин ливанлик ҳалок бўлган, улардан 240 нафари тўғридан-тўғри “Ҳизбуллоҳ” аъзоси бўлган. Исроил томонидан 20 нафарга яқин чегара ҳудудлари аҳолиси ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” жанглари кескинлашуви фонида Ливан жанубидаги 90 мингдан ортиқ аҳоли ўз турар жойларини ташлаб, шимолий туманларга кўчиб кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди