15:38 / 16.03.2024
242

103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди

103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Фото: Google Images
Италия полицияси 103 ёшли аёлни жаримага тортди. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси муддати ўтган, қолаверса, суғурталанмаган машинани бошқарган.

Соат 01:00 атрофида полицияга ‘‘хавфли автомобиль ҳаракати’’ ҳақида хабар келиб тушди. Ҳодиса Италиянинг 13 мингга яқин аҳолиси бўлган Бондено шаҳри марказида содир бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳайдовчини тўхтатиб, унинг туғилган йилини билгач, жуда ҳайрон қолишган. Жузеппина Молинари 1920 йилда туғилган. У Бонденога дўстлари билан учрашиш учун келган, аммо қоронғида йўлидан адашиб қолган.

"Кейинчалик маълум бўлишича, Молинарининг ҳайдовчилик гувоҳномаси муддати икки йил аввал тугаган. Италияда 80 ёшдан ошган ҳайдовчилар ҳар икки йилда машина ҳайдаш қобилиятини тасдиқлаш учун тест синовидан ўтиши керак", — деб хабар бермоқда The Guardian.

Полиция Молинарига жарима солиб, кейин уни уйига олиб бориб қўйди. Аёл маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Бонденодаги дўстлариникига албатта ташриф буюришини айтди, лекин бу сафар велосипедда боришини қўшимча қилди.

2019 йилда италиялик бошқа бир аёл 50 йил давомида ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина ҳайдаганлиги учун ҳибсга олинган эди. Унга катта миқдорда жарима солинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди