date
views 193

Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи

Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи
Фото: Google Images
Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қуриш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

Германия ва Франция етакчилари ўзаро келишмовчиликлар иттифоқнинг Киевга етарлича ёрдам тўплашига тўсқинлик қилиши мумкинлигидан хавотирланиб, шундай қарорга келди.

Қайд этилишича, Германия канцлери Олаф Шольц ҳам, Франция раҳбари Эммануэль Макрон ҳам бўлажак корхона ҳақида батафсил маълумот бермаган. Бироқ агентлик хабар беришича, немис қурол ишлаб чиқарувчиси Rheinmetall АG февраль ойида Украинада артиллерия ишлаб чиқариш бўйича янги завод очишини эълон қилган эди.

Аввалроқ Эммануэль Макрон иттифоқчиларни Украина ҳудудида кескинлашув кучайса ва жанговар зонадаги вазият ёмонлашган тақдирда, Россияга жавоб беришга тайёр бўлишга чақирганди.

Шу билан бирга, Макрон Франция Украина ҳудудидаги можарода “ҳеч қачон ташаббус кўрсатмаслигини” таъкидлаган. Кремль Макроннинг сўзлари Парижнинг Россия—Украина можаросига кўпроқ аралашиш истагини англатишини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи