Фото: Anadolu
16 март куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги 2014 йилда Қримнинг Россия томонидан ноқонуний аннексия қилинишини тан олмаслигини яна бир бор дунё жамоатчилигига маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри маълум қилди.
Вазирлик Қрим аннексиясини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳолаган. Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини яна бир бор қайд этган.
“Қримдаги мавжуд вазият халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашни тақозо этади”, — дейилади Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Анқарадаги ҳукумат Қрим яриморолининг асосий этник гуруҳларидан бири ҳисобланган қрим-татар турклари аҳволи ва уларни кўчириш билан боғлиқ жараёнларни диққат билан кузатаётганини маълум қилган. Ушбу масала Туркия ташқи сиёсати кун тартибидаги масалалардан бири эканлиги таъкидланган.
Маълумот ўрнида, бундан ўн йил олдин, 2014 йил 16 март санасида Украинага суверен дахлдор бўлган Қрим провинцияси Россия томонидан референдум ташкил этиб, Москвага юрисдикция зонасига қўшиб олинган эди. Туркия ҳукумати ўша куннинг ўзида Қримдаги референдумларни тан олмаслигини ва унинг Россия ҳудуди эканлигини инкор этишини маълум қилган. Қрим аннексиясига 10 йил тўлиши муносабати билан Анқарадаги ҳукумат ўз баёнотини такрор эслатган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда